ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3577-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 184-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 10 октябрдаги 2024-21-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 8 октябрдаги 364-V-сон қарори (рўйхат рақами 3577, 2024 йил 20 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 10/24/3577/0956-сон) билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 ноябрь,
507-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 октябрь,
364-Б-1-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 октябрь,
2025-23-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 ноябрдаги 507-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 октябрдаги 2025-23-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 29 октябрдаги 364-Б-1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» деган сўзлар «Солиқ қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 12-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» деган сўзлар «Солиқ қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2025 й., 10/25/3577-1/1058)