31.10.2025 йилдаги VII-19-104-10-135-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕКОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг Бекобод туманида ижросини таъминлаш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг 7-бандида куз-қиш даврида якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Чирчиқ- Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан 2025-2026 йиллар носуғориш даври учун мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга, саноат ва томорқа бошқа экинлари учун туманда жами 85,6 млн.м³ сув лимити ажратилган. Шундан 51,9 млн м³ сув лимити қишлоқ хўжалиги, томорқа ва бошқа экинларини суғоришга тақсимланган. Ажратилган лимитнинг 15% йўқотилиши билан 44,1 млн м³ сувни ташкил қилади ва тумандаги жами сув истеъмолчилар кесимида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 18 сентябрдаги 83/03-01-181-сонли хатини инобатга олиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори З.Қорабоевнинг ҳисоботини тинглаб, билдирилган фикрларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши, ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 18 сентябрдаги 83/03-01-181-сонли хати ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг директори З. Қорабоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бекобод тумани "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси томонидан 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш мавсумига манбалар бўйича ажратилган чекланган сув миқдори ( лимит) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бекобод тумани "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси томонидан 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш мавсумига ҳудудлар бўйича ажратилган чекланган сув миқдори ( лимит) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Хайдаров ва Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори З. Қорабоевларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган сув лимитларини инобатга олган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида тумандаги экин ер майдонларига айниқса, такрорий экин ер майдонларига сувни кам талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман чегарасидан олинадиган сув ресурсларини ўлчаб олиб, ҳудудларнинг ер майдонларини инобатга олган ҳолда, сув ресурсларини тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда сув истеъмолчилари томонидан лимит асосида олинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш ва белгиланган тартибда туман солиқ инспекциясига ўз вақтида тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Джабборов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш. Хайдаров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси НИЗОМИДДИНОВ ЗАЙНИЛОБИДДИН ШАХОББИДИНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Бекобод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-19-104-10-135-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.