31.10.2025 йилдаги VII-19-164-7-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизми белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 августдаги «Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-244-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги «Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 526-сон қарорининг 2-иловаси, 5-банди, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 3 октябрдаги (Ҳ-08-8940-02/04-сон), вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 октябрдаги (03/07-38/2766-сон) хулосалари, «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ бошқарув раисининг 2025 йил 3 октябрдаги (560/01-30-сон) мурожаатини инобатга олиб, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн тўққизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш. Буранов), «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ бошқарув раиси (Ф. Абилов)нинг Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизми белгилаш юзасидан таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизми белгилаш миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати — матбуот котиби (М. Ихтиёров), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти (Ф. Тошев)га ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Пўлатов), вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш. Буранов) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Ш. НЕГМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-19-164-7-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.