ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарор
Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссиясининг шаҳардаги мавжуд номсиз ҳамда номлари такрорланган кўчаларга тавсия этилган номларни кўриб чиқиш ва номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сон, 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарорларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисининг 2022 йил 25 июлдаги 117-сонли йиғилиши баёни топшириқлари асосида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2025 йил 16 сентябрдаги 05-19-15963-сонли эксперт хулосаларини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 сентябрдаги 05-19-15963-сонли эксперт хулосаси ижро учун қабул қилинсин.
2. Жиззах шаҳар ҳудудидаги номсиз ҳамда номлари такрорланган кўчаларга тавсия этилган номлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар статистика бўлими(Ш. Файзиев), Ўзбеистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Жиззах шаҳар филиали (С. Эргашев), шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими (В. Мирзаев) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат оргнларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган кўчаларми давлат реэстирига киритиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
4. Шаҳар ИИО ФМБ (Ж. Шерқулов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартириш киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
5. Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари (Х. Оналбоев), шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (А. Абдуваҳобов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими (Ш. Азимов)ларга:
Маҳаллалардаги номсиз ҳамда номлари такрорланган кўчаларга тавсия этилган номларини қонунчиликда белгиланган тартибда қонунийлаштириш чораларини кўрсин ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги ЎзДСт техник шартларига жавоб берадиган пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
6. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
7. Шаҳар ҳокими маслаҳатчиси (С. Шерқўзиева)га:
ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номлари давлат реестирига киритиш учун тегишли ҳужжатлар юбориш;
қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига юбориш вазифаси юклатилсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати в.б. (Б. Жўрақулов) ва «Жиззах овози» газетаси(М. Исмоилов)ларга мазкур қарорни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳамда «Жиззах овози» газетасида эълон қилиш вазифаси юклатилсин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари (С. Силлиев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛМУРОДОВ КОМИЛ АДХАМОВИЧ
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
2025 йил 31 октябрь,
VII-13-153-3-55-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.