31.10.2025 йилдаги VII-16-122-13-190-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл тумани бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорининг 5-иловасига асосан Тўрткўл туманида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Ибадуллаевнинг таклифини тинглаб ва муҳокама қилиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўрткўл тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг тегишли ташкилотлар билан биргаликда туманда 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Ибадуллаевнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тўрткўл тумани бўйича 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсуми учун ажратилган чекланган сув олиш лимитлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл туманидаги каналлар бўйича 2025-2026 йиллар куз-қиш даврида ажратилган чекланган сув миқдори 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл туманидаги ҳудудлар бўйича 2025-2026 йиллар куз-қиш даврида ажратилган чекланган сув миқдори 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл туманидаги сув истеъмолчилари бўйича 2025-2026 йиллар куз-қиш даврида ажратилган чекланган сув миқдори 3-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалалри бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ж. Худайбергенов), Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (М.Ибадуллаев)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истемолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномаларнинг бўлиши мажбурий талаб ҳисобланиши эътиборга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида барча сув олиш нуқталаридаги гидропостларнинг мавжудлиги ва сифатли таъмирланганлигини кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этсин ҳамда ҳар бир сув олиш иншоотлари жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушунтириш ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ж. Худайбергенов), туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори (М. Ибадуллаев) билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори (М. Ибадуллаев) ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ш. Киличов) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (М. Бекчанова)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси МАШАРИПОВ БАХТИЯР ИБАДУЛЛАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-122-13-190-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.