Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақида.
2. «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-128-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-133-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-134-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-137-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
7. «Ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишини ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевнинг жавоби ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовнинг «Оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида»ги ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 октябрь,
1349-V-сон