Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-137-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-137-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 2 октябрда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-137-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 октябрь,
1343-V-сон