ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қумқўрғон туманида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79- сонли қарорига асосан, Қумқўрғон туманида 2025-2026 йилларнинг кузги-қишги мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасиниг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6,24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Қумқўрғон тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг тегишли ташкилотлар билан биргаликда туманда 2025-2026 йилларнинг кузги-қишги мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Эштемировнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2025-2026 йилларнинг кузги-қишқи мавсуми учун ўрнатилган чекланган сув миқдори лимити 1-2-3-4-5-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О. Шерназаров, Қишлоқ хўжалиги бўлими Ж.Раҳмонов, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори Ж. Эштемировларга;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиббериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарор «Қумқўрғон садоси» газетасида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклалин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси НОРМАМАТОВ АНВАР МАМАТОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-11-122-8-114-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.