ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бухоро тумани бўйича 2025-2026 йиллар (октябрь — март) новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 79-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадиди.
Ҳозирги кунда Бухоро туманида умумий суғориладиган экин ер майдонлари 20325 гектар бўлиб, ушбу экин ер майдонларини носуғориш ишларини амалга ошириш мақсадида «Аму-Бухоро» ирригация тизимлари хавза бошқармаси томонидан Бухоро туман сув истеъмолчилари учун чекланган сув миқдори 137,5 млн.м3 бўлиб, шундан суғориш ишларини амалга ошириш учун 132,1 млн.м3, коммунал хўжалигига 4,5 млн.м3, балиқчилик хўжалиги 1,0 млн.м3 миқдорлари белгилаб берилган. Сув ва сувдан фойдаланиш режасига асосан суғориш мақсадида берилган 132,1 млн.м3 сувнинг 0,64 фойдали иш коэффитсиэнт асосида 84,5 млн.м3 сувнинг жумладан, фермер хўжаликларига 68,8 млн.м3, аҳоли томорқа майдонларига 10,3 млн.м3, ҳамда деҳқон хўжаликларига 5,4 млн.м3 сув тақсимот қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдноаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг ижроси юзасидан Бухоро туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Р.Сариевнинг ҳисоботи муҳокама этилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилди:
1. Бухоро тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Р. Сариевнинг ҳисоботи ҳамда 2025 йил 02 октябрь кунидаги 33-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бухоро тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Р. Сариев томонидан туман бўйича 2025-2026 йиллар (октябрь-март) новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бухоро тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Р. Сариев)га:
туман ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025-2026 йиллар (октябрь-март)нинг суғориш мавсумидаги чекланган сув миқдори амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ҳамда туман Кенгашига тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (М. Қосимов)га Бухоро тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025-2026 йиллар (октябрь — март)нинг суғориш мавсумидаги чекланган сув миқдорини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (И. Тўқлиев) ҳамда ижросини таъминлаш Бухоро тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Р. Сариев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ОЧИЛОВ АНВАРЖОН ЗУБАЙДИЛЛОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Бухоро тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-14-110-2-32-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.