04.11.2025 йилдаги VII-15-148-3-46-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги айрим Маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган номсиз кўчаларга ном бериш ва такрорий номдаги кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси раиси Т.М. Абдуллаевнинг 2025 йил 12 сентябрдаги 05-19-15747-сонли экспорт хулосаси, комиссия йиғилиш баёни ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н. Усмонованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг иловада келтирилган қонун талабларига мувофиқ деб топилган 857 та географик объект номларига берилган эксперт хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ички ишлар бошқармаси (Ж. Каримов), тумандаги барча маҳаллалардаги қайта номланган кўчаларга ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Б. Худойбердиев), туман ободонлаштириш бошқармаси (С. Эргашев)га, географик объектларнинг тасдиқланган номлари барча ҳужжатларда бирхиллаштирилсин ва ушбу номлар акс этган пешлавҳалар ва бошқа кўрсаткичлардаги ёзувларни давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) ёзилиши таъминлаш ҳамда айрим кўчаларнинг янгидан номланиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман кадастр ва туман статистика бўлимларига янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Географик объектлар тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуннинг 16-моддасига кўра географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига ушбу географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реэстрига киритиш учун 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ергедезкадастр Давлат қўмитасига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Географик обеклар тўғрисида»ги ЎРҚ-303 сонли Қонуннинг 20-моддасига кўра Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган. Қонунга кўра, туман иқтисодиёт ва молия бўлими (И. Назаров)га белгиланган тартибда молиялаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Исаков) ва Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчи Н. Усмонова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АШУРОВ АСИЛБЕК РАХМОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-148-3-46-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.