04.11.2025 йилдаги 405-10-212-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 31 октябрдаги 675-10-0-Қ/25-сонли қарорининг ижрои тўғриида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 31 октябрдаги «2025-2026 йил куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида»ги 675-10-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлашда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 31 октябрдаги 675-10-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Н. Базарбаэв), «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ туман филиали (В. Саидов) марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини барча қисмларини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш учун 2025 йил 3 ноябрь соат 9:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясини айланма ҳаракатини ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Н. Базарбаэв) ҳамда вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ туман филиали (В. Саидов), барча ижтимоий соҳа раҳбарлари 2025-2026 йиллар мавсумида кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини белгиланган меёрларга кўра иссиқлигини таъминлаш, етказиб берилаётган иссиқлик энергияси учун кредиторлик-дебиторлик қарзларини ошиб кетмаслиги учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (С. Мирсагатов, И. Саидикаримов) барча ижтимоий соҳа раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қўшимча равишда барча ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш қозонларини хатловдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ туман филиали (И. Мирхомид) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ туман филиали (Э. Усмонхўжаэв), «Тошкент тумани сув таъминоти» АЖ филиали (Ф. Бобоев) уч кун муддатда туман «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ филиали томонид марказлашган иссиқлик энергиясидан фойдаланувчи истеъмолчиларга узлуксиз иссиқлик энергиясини таъминлаб бериш учун 2025-2026 йилги иситиш мавсумида табиий газ, совуқ сув ва электр энергиясини узлуксиз ва етарли миқдорда етказиб бериш чора тадбирлари режасини ишлаб чиққан ҳолда ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Н. Базарбаэв) ҳамда вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ туман филиали (В. Саидов) билан биргаликда кўп қаватли уйлардаги иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ва бир маромда ишлашини таъминлаш учун аҳолининг иссиқлик хизматидан фойдаланиш қоидаларга риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С. Мирсагатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-10-212-Q/25-сон