ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Юқори Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (новегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 5-сон Қарори ижроси юзасидан туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналарига (новегетация) даврида керакли миқдорда сув билан таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда сув бериш лимитлари ўрганиб чиқилган.
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.
Юқори Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (новегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисидаги «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бошлиғи Ж. Туроповнинг ҳисоботини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши, қарор қилади:
1.Юқори Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (новегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисидаги туман сув етказиб бериш хизмати ДМ бошлиғи Ж. Туроповнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2.Юқори Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки носуғориш даври учун умумий ажратилган сув олиш лимити 34.5 млн.метр куб, шундан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 32.2 млн. метр куб ҳажмида тасдиқлансин.
3.Юқори Чирчиқ туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки носуғориш даври учун истеъмолчилар кесимида ажратилиши режалаштирилган сув лимити 1-иловага мувофиқ, носуғориш мавсумида худудлар буйича сув миқдорини хисоб-китоби 2-иловага мувофиқ, экин турлари бўйича 3-иловага мувофиқ, носуғориш мавсумида худудлар бўйича суғориш ишлари амалга ошириладиган ер майдонларини экин турларининг жойлашуви 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2025-2026 йиллар кузги-қишки носуғориш даври учун умумий ажратилган сув олиш лимити фермер хожалиги кесимида 5-иловада кўрсатиб ўтилсин
4.Юқори Чирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати ДМ бошлиғи (Ж. Туропов)га:
Туманда белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга ўз вақтида сув етказиб бериш чораларини кўриш;
ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини ўз вақтида кўрсатиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Р. Утамалиэв) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АТЕМОВ УСКЕНБАЙ ХХХ
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,
2025 йил 4 ноябрь,
VII-17-61-10-145-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.