ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒУЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ғузор тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ғузор туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори У.Ибрагимовнинг Ғузор тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги ва Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ғузор туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори У. Ибрагимовнинг Ғузор тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ғузор туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори У. Ибрагимовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиббериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқасув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (Ҳ. Қаххоров) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш. Донаев) зиммаларига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси СУЮНОВ БЕКЗОД ОЛИМОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани,
2025 йил 4 ноябрь,
VII-11-84-4-56-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.