ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎКА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг Бўка туманида ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган. Бўка туманида 2025-2026 йилларнинг носуғориш (новегетация) мавсумида суғориш ишлари амалга ошириладиган ер майдонлари бўйича экин турларининг жойлашуви қуйидагича тақсимланган:
Й. Ҳожиметов ҳудуди майдони 1835 га, фермер ва сув истемолчилар сони 28 та;
Жамбул ҳудуди майдони 1340 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 11 та;
Дўстлик ҳудуди майдони 1534 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 1 та
Туркистон ҳудуди майдони 1752 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 12 та;
Паркент ҳудуди майдони 1376 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 2 та;
Б. Умаров ҳудуди майдони 881 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 7 та;
Т. Ражабов ҳудуди майдони 536 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 8 та;
Қашқадарё ҳудуди майдони 830 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 16 та
О. Йўлдошев ҳудуди майдони 1610 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 16 та;
Хўжақўрғон ҳудуди майдони 1732 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 17 та;
С. Саймақов ҳудуди майдони 747 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 8 та;
М. Улуғбек ҳудуди майдони 1525 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 19 та;
М. Ўзбекистон ҳудуди майдони 2376 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 36 та;
Ровот ҳудуди майдони 1410 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 20 та;
Ғ. Азаматов ҳудуди майдони 1498 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 22 та.
Ачамайли ҳудуди майдони 1655 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 26 та.
А. Навоий ҳудуди майдони 806 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 13 та.
Бахмал ҳудуди майдони 1569 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 23 та.
Бўстон ҳудуди майдони 2922 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 56 та.
Бўка ҳудуди майдони 2255 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 8 та.
Кўк-Орол ҳудуди майдони 2591 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 48 та.
Гулистон ҳудуди майдони 834 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 14 та.
Жами суғориладиган экин майдони 33 612 га, жами фермерлар ва сув истеъмолчилар сони 433 тани ташкил этади.
Бўка тумани бўйича 2025-2026 йилларнинг носуғориш (новегетация) мавсумига талаб этиладиган сув миқдори 86.3 млн м3 ни ташкил этади. «Чирчиқ Оҳангарон» ирригация тизимлари хавза бошқармаси бўйича 2025-2026 йилларнинг носуғориш (новегетация) мавсуми учун ажратилган сув олиш лимити Бўка тумани учун жами 51.6 млн м3, шу жумладан суғоришга (қишлоқ хўжалиги) 39.1 млн м3, коммунал хўжаликларига 12.4 млн м3 миқдорида тақсимланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 82/01-279-сонли хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича» доимий комиссиясининг 2025 йил 16 октябрдаги йиғилиш қарори маъқуллансин.
2. Бўка тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н. Дусановнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Бўка тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан 2025-2026 йилларнинг носуғориш (новегетация) даврида сув манбаларидан олинадиган чекланган сув миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Бўка туманида 2024-2025 йилларнинг носуғориш (новегетация) мавсумида суғориш ишлари амалга ошириладиган ер майдонлари бўйича экин турларининг жойлашуви 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Бўка тумани ҳудудлари бўйича 2024-2025 йилларнинг носуғориш (новегетация) мавсумида сув миқдорини ҳисоб-китоби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Бўка туманида 2025 йилнинг суғориш (новегетация) мавсумида сув истеъмолчилари кесимида сув олиш лимити 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Бўка туманида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган режасини бажарилишитуман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Н. Дусанов зиммасига юклатилсин.
8. Туман ҳокимининг қарори (фармойиш) асосида тегишли ташкилотлар ҳамда депутатлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, сув насослари мавжуд объектларни ўргансин ва ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот тақдим этсин.
9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Бўка тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў. Алимов, қарор ижросини назорат қилиш Кенгашнинг "Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича» доимий комиссия раиси С. Амиров зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси БЕГМАТОВ БАХТИЁР ПАХРИДДИНОВИЧ
Тошкент вилояти, Бўка тумани,
2025 йил 4 ноябрь,
VII-18-86-10-137-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.