ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Янгиқўрғон тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинида сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори ижро учун қабул қилсин.
2. Янгиқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Т.Мамасиддиқовнинг 2024 йил 18 сентябрдаги Янгиқўрғон тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1, 2, 3, 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Янгиқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Т. Мамасиддиқовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги агротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига ўз вақтида тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар «сув истемолчиси» томонидан Давлат муассасасига, сув олиш бошланишидан 10 (ўн) кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг, маҳаллий ҳокимият, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, ММТП, агрофирма ҳамда МФЙ раислари сув олиш тартиби бўйича деҳқон хўжалик раҳбарлари ва ердан фойдаланувчи фуқароларга йил давомида тушинтириш ишларини олиб бориш таъминласин.
5. Мазкур қарорини ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М. Саидаҳмедов, назорат қилиш Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Ашуров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси НАЖМИДДИНОВ АСАДУЛЛА ИКРАМОВИЧ
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-16-142-6-90-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.