31.10.2025 йилдаги VI-18-105-7-94-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОМБОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жомбой туманидаги ижросини таъминлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори билан белгиланган устувор вазифаларни Жомбой тумани миқёсида амалга ошириш, сув ресурсларини бошқариш бўйича қуйи бўғинларни мустаҳкамлаш, сувдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, илғор ва тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали сув таъминотининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин ҳамда мазкур қарорда белгиланган устувор вазифаларнинг Жомбой туманида самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор доирасида, Жомбой туманида олиб борилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан Жомбой туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бошлиғи Мавлянов Зохид Умурзоқовичнинг ҳисоботи эшитилиб, маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 29 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, сув ресурслари камайганлиги инобатга олиб Жомбой туманидаги кластер ва фермер хўжаликлари сувини исроф қилмаслик учун ариқларни бетонлаш ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жомбой тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида истеъмолчилар кесимида суғориш ишлари учун ажратилган сув (лимити) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жомбой туман ҳокимининг ўринбосари (С.Саидов) ва Жомбой туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (З. Мавлянов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жомбой туманида сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, мониторинг ва самарадорликни ошириш ҳамда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув етказиб бериш режаларини сув лимитларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиб, сув фойдаланувчилар (фермер хўжаликлари, ширкатлар) билан шартномавий тизим жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланишда аҳоли ва кичик хўжаликлар учун лимит ва графикка амал қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил якунигача тумандаги экин майдонларининг камида 30 фоизида сув тежайдиган технологиялар (томчилаб суғориш, лазер текислаш)ни жорий этиш режалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 мартга қадар суғориш тармоқларида рақамли сув ўлчагич тизимларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда аҳоли, фермерлар ва сув фойдаланувчилари учун семинар, давра суҳбати, тренинглар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув — миллий бойлик» шиори остида тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда сув истеъмоли бўйича электрон ҳисоботлар тайёрлансин ва туман халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор ижроси учун барча тегишли ташкилотлар, ҳокимлик тузилмалари, хизмат кўрсатувчи муассасалар, кластер ва фермер хўжаликлари масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Н. Маматқулов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаш раиси НАЗАРОВ ХУРШИД АРИПОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-18-105-7-94-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.