29.10.2025 йилдаги VII-15-137-11-156-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учинчи чорак якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5072-сон Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январь кунги «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-666-IV-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 81-банди ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сон қарори билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартиби тўғрисида»ги намунавий низомнинг 11-банди, 4-хатбошисида кўрсатилган тартибда белгиланган давр мобайнида жамоатчилик муҳокамасида бўлганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йил учинчи чорак якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан Қува туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Сиддиқовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор билан қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учинчи чорак якуни бўйича ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан маълумот 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учинчи чорак якуни бўйича «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар (ғолиб деб топилган) тўғрисида маълумот 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Сиддиков), Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази (И.Хакимов), Ёшлар ишлари туман бўлими (К.Абдуразақов) ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда келгусида ўтказиладиган «Ташаббусли бюджетлаштириш» жараёнига кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Сиддиков), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Ўринбоев) Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни келтирилган иловаларга мувофиқ шаклларда «Очиқ бюджет» ахборот портали ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ж.Закиров), назорат қилиш халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича» доимий комиссия раиси (А.Дадажонов)лар зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УМАРОВ ХАЛИМЖОН КОМИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қува тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-137-11-156-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.