ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРБДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Зарбдор тумани бўйича 2025 йил 1-октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Зарбдор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б. Рахматовнинг Зарбдор тумани бўйича 2025 йил 1-октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-, 2-, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Зарбдор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б. Рахматовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ў. Сулайманов) ҳамда «Зарбдор» газетаси (Ғ. Хамзаев)га:
мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (С. Хаджикулов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Т. Джураев зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси ТАШПУЛАТОВ БЕКЗОД ТУРГУНОВИЧ
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани,
2025 йил 1 ноябрь,
VII-17-124-3-49-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.