ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошлоқ тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 1 февралдаги 11-11-160-Ф/25-сонли фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳарча ва қишлоқларининг умумий периметри 459744,19 метр умумий майдони 24317,69 гектар эканлиги аниқланди.
Жумладан:
Яккатут шаҳарчаси умумий периметри 11822,96 метр, умумий майдони 211,94 гектар;
Турват шаҳарчаси умумий периметри 9503,09 метр, умумий майдони 145,90 гектар;
Тошлоқ шаҳарчаси умумий периметри 12610,60 метр, умумий майдони 277,32 гектар;
Садда шаҳарчаси умумий периметри 5888,07 метр, умумий майдони 110,67 гектар;
Қумариқ шаҳарчаси умумий периметри 9622,90 метр, умумий майдони 154,72 гектар;
Қуйи Найман шаҳарчаси умумий периметри 8592,25 метр, умумий майдони 173,07 гектар;
Заркент шаҳарчаси умумий периметри 8938,76 метр, умумий майдони 200,07 гектар;
Варзак шаҳарчаси умумий периметри 8127,51 метр, умумий майдони 279,92 гектар;
Ахшак шаҳарчаси умумий периметри 10068,29 метр, умумий майдони 238,13 гектар;
Арабмозор шаҳарчаси умумий периметри 4519,13 метр, умумий майдони 60,65 гектар;
Садда қишлоғи умумий периметри 37207,10 метр, умумий майдони 1531,94 гектар;
Найманбўстон қишлоғи умумий периметри 33986,02 метр, умумий майдони 3245,40 гектар;
Найман қишлоғи умумий периметри 37021,96 метр, умумий майдони 2041,97 гектар;
Қўрғонча қишлоғи умумий периметри 13105,13 метр, умумий майдони 712,89 гектар;
Қумариқ қишлоғи умумий периметри 34691,63 метр, умумий майдони 1805,21 гектар;
Қуйи Яккатут қишлоғи умумий периметри 45295,43 метр, умумий майдони 3110,69 гектар;
Заркент қишлоғи умумий периметри 70718,03 метр, умумий майдони 4383,29 гектар;
Варзак қишлоғи умумий периметри 22524,47 метр, умумий майдони 1654,34 гектар;
Ахшак қишлоғи умумий периметри 37789,23 метр, умумий майдони 1877,77 гектар;
Арабмозор қишлоғи умумий периметри 37711,63 метр, умумий майдони 2101,81 гектар;
Тошлоқ тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифида жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси ҳуқуқшуноси М.Сотволдиевнинг ҳисоботини тинглаб, атрофлича муҳокама қилиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси ҳуқуқшуноси М.Сотволдиевнинг Тошлоқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Тошлоқ туманидаги шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган комиссийянинг 2025 йил 19 май кунги 01-21-71/6-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошлоқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (А.Зиятов)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг тасдиғи Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашидан сўралсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ДЖУРАБАЕВ АБДУКАХХОР АБДУВАХИДОВИЧ
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани,
2025 йил 29 октябрь,
VII-9-103-11-160-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.