ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Андижон вилоятида келгуси йиллар даврида улгуржи ва аҳоли истеъмолчиларга иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти юзасидан коммунал хизматлар тарифини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15-сентябрдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги № 475-сонли қарорларига асосан келгуси йиллар учун улгуржи ва аҳоли истеъмолчиларига иссиқлик таъминоти юзасидан коммунал хизматлар бўйича тарифни шакллантиришда рентабеллик даражаси, энергоресурсларни нархи ортганлиги сабабли аҳолига ва бошқа улгуржи истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш хизматлари учун тариф нархларни ўзгартириш зарурияти юзага келган.
Шунга кўра Андижон вилоят «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2025 йил 30 январдаги № 01-17 сонли хати ва тегишли маълумот жадваллар бўйича ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун таклиф этилаётган янги нархлар Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этилган ҳамда Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб 2025 йил 6 августдаги № 03/17-16-551 сонли хулоса олинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15-сентябрдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги № 475 сонли қарорлари, «Андижон вилояти Иссиқлик таъминоти» МЧЖнинг 2025 йил 25 августдаги 01/01-76/1-сонли хати, вилоят Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармасининг 2025 йил 6 августдаги № 03/17-16-551 сонли хулосаси маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Вилоятда келгуси йиллар учун Андижон вилоят «Иссиқлик таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш учун янги нархлар (тарифлар) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг 2024 йил 15 июндаги VI-57-2-1-0-K/24 сонли «Андижон вилоятида келгуси йиллар даврида улгуржи ва аҳоли истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти юзасидан коммунал хизматлар тарифини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ва қарорнинг 1 иловасидаги улгуржи ва аҳоли истеъмолчилар учун тасдиқлаган нарх қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вилоят хокимлиги матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Эшонов мазкур қарорни матбуотда эълон қилсин ва вилоят хокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирсин.
5. Ушбу қарор вилоят ҳокими томонидан тасдиқлансин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Х. Оманов), ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Каримов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари (У. Жўраев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Андижон вилояти,
2025 йил 31 октябрь,
VII-14-252-1-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.