28.10.2025 йилдаги 200-13-181-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги Д217а «Жумуртов кони орқали Амударёга» автомобиль йўлида вақтинча транспорт ҳаракатини чеклаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сонли қарори ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 2025 йил 26 сентябрь кунги 260-сонли мурожаат хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амударё туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 260-сонли хатида назарда тутилган Д217а) «Жумуртов кони орқали Амударёга» автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан умумий оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари ҳаракатланишни вақтинчалик чеклаш таклифига розилик билдирилсин ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автомобиль йўлида таъмирлаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан Амударё туман ҳудудидан ўтган Д217а) «Жумуртов кони орқали Амударёга» (9 км) автомобиль йўлида 2025 йилнинг 26 сентябрь кунидан бошлаб махсус йўл белгилари ўрнатилган ҳолда, умумий оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлган автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ЙҲХБ бошлиғи (Б.Қозоқов) ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари (в.в.б У.Тлубаев) автомобиль йўлида умумий оғирлиги 3,5 тоннадан оғир бўлган транспорт қатновининг вақтинча чекланиши муносабати билан махсус йўл белгиларини ўрнатиш, белгиланган тартибда автотранспорт воситаларининг ушбу белгилар талабларига риоя қилишини таъминлаш ва назорат қилиш ҳамда йўл қисмларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби (Ч. Арслонова) ва туман телевидениеси (Ғ. Эшниязов)га Д 217а «Жумуртов кони орқали Амударёга» автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракатланишни вақтинчалик чеклаш тўғрисидаги ахборотни туман ҳокимлиги расмий веб-сайти ва туман телевидениеси орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амударё тумани ҳокими С. ХОЖАМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-13-181-Q/25-сон