ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нарх (тариф)ларни тасдиқлаш тўғрисида
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон ва «Ёқилғи энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2025 йил 14 майдаги 03/1-866-сон топшириғи ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш тўғрисида» 2025 йил 22 августдаги VII-14-130-14-0-К/25-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш тўғрисида» 2025 йил 22 августдаги VII-14-130-14-0-К/25-сон қарори билан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нарх (тариф)лар:
базавий тариф ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал;
аҳоли учун ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал;
бюджет ташкилотларига ҚҚСсиз 952 797 сўм/Гкал;
бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал миқдорида нарх (тариф)лар қўлланилиши маъқулланганлиги инобатга олинсин.
2. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқлансин:
базавий тариф ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал;
аҳоли учун ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал;
бюджет ташкилотларига ҚҚСсиз 952 797 сўм/Гкал;
бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал.
3. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Хайдаров), Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (З.Ганиев):
ҳар йили Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш ва инвестицион харажатларни қоплаш учун зарур субсидия маблағларини назарда тутсин;
аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилиши чорасини кўрсин.
Бунда, субсидия маблағлари «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ва Тошкент шаҳар Давлат-хусусий шериклик бўлими томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга кўра ўзгармас, ўзгарувчан харажатлар ҳамда инвестицион харажатларга бўлинган ҳолда молиялаштириб берилиши кўзда тутилсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Хен), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (Г.Касимова) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хайдаров зиммасига юклансин.
Тошкент шаҳар ҳокими Ш. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 октябрь,
767-14-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.