27.10.2025 йилдаги VII-12-94-11-166-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳар «Истиқлол» кўчасида ташкил этилган «туризм кўчаси»да йўловчи ташиш фаолиятини олиб борувчи жамоат транспортини иш вақтини узайтиришга розилик бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6- ва 24-моддаларига ҳамда «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарори ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонига мувофиқ халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона вилояти Транспорт бошқармасининг Қўқон шаҳар «Истиқлол» кўчасида ташкил этилган «туризм кўчаси»да йўловчи ташиш фаолиятини олиб борувчи жамоат транспортини иш вақтини тунги соат 00:00 га қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўқон шаҳар «Истиқлол» кўчасида ташкил этилган «туризм кўчаси»ни йўловчи ташиш фаолиятини олиб борувчи жамоат транспорти йўналишлари қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақи Қўқон шаҳрининг жамоат транспорти йўналишлари билан бир хил этиб белгиланиши, замонавий талабларга жавоб берадиган, кондисионерли, Wи-фи, видеокузатув тизимига эга ҳамда имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган автобусларда ташкил этилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосарлари А.Сулаймонов, А.Эргашев, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати-мотбуот котиби У.Норбоевларга мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этиладиган тунги жамоат транспорти йўналишлари ҳақидаги ахборотни аҳоли ва туристлар ўртасида кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича шаҳар ИИБ билан хамкорликда зарурий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишлар, ҳаракат жадвали, фойдаланиш шартлари ва қулайликлар ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали доимий равишда ёритиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал, сув хўжалиги, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ю.Тўйчиев ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Сулаймонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УСМОНОВ МАРУФ АЗАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-94-11-166-K/25-сон