ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тошкент шаҳридаги мавжуд ва янги барпо этиладиган гастрономик ва туризм кўчаларида мулк эгаларига тегишли бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардан ҳамда умумий фойдаланишдаги ер участкаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишни ташкил этишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 31 июлдаги 478-сон қарорига асосан мавжуд ва янги барпо этиладиган гастрономик ва туризм кўчаларида мулк эгаларига тегишли бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардан ҳамда умумий фойдаланишдаги ер участкаларидан тижорат мақсадларида фойдаланишни ташкил этиш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 478-сон қарорида мавжуд ва янги барпо этиладиган гастрономик ва туризм кўчаларида мулк эгаларига тегишли бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардан (кейинги ўринларда – туташ ҳудуд)ҳамда умумий фойдаланишдаги ер участкаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш тартибихалқ депутатлари Тошкент шаҳриКенгаши қарори билан тасдиқланишибелгиланганлиги;
бунда:
ер участкаларидан фойдаланганлик учун бозор тамойиллари асосида нарх белгилаш ва йиллик ижара ҳақини ҳар ойда тенг улушларда тўлаб бориш талабини назарда тутиш;
ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш мақсадида ижара тўловларининг тақсимоти белгиланиши;
гастрономик ва туризм кўчаларида мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатдан тозалаш ишларини (супуриш, сув сепиш, чанг ва қордан тозалаш ва бошқалар) ташкил этиш учун эксплуатация тўловларини белгилаш ҳамда зарур ҳолларда уни ижара тўловларига қўшган ҳолда ундириш;
гастрономик ва туризм кўчаларида ҳар хил турдаги кўнгилочар тадбирларни ўтказиш учун бир марталик тўлов миқдорини ва уларни ўтказиш тартибини белгилаш инобатга олиниши белгиланганлиги;
б) Тошкент шаҳар туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга оид қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Тошкент шаҳрида гастрономик ва туризм кўчалари ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳридаги мавжуд ва янги барпо этиладиган гастрономик ва туризм кўчаларида мулк эгаларига тегишли бино ва иншоотларга туташ ҳудудларда ҳамда умумий фойдаланишдаги ҳудудларда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш нуқталарини жойлаштириш бўйичатартиб иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Гастрономик ва туризм кўчаларида йил давомида ўтказиладиган маданий тадбирлар ва кўнгилочар дастурларни ҳар йили декабрь ойи якунига қадар кейинги календар йил учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланиши белгилансин.
4. Гастрономик ва туризм кўчалардаги туташ ҳудудлар ва умумий фойдаланиш ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини жойлаштиришнинг бошланғич қиймати ҳамда мавсумий тадбирлар ташкил этилиши муносабати билан мазкур кўчаларда кўчма қурилмаларни (бир марталик) жойлаштиришнинг қиймати Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади:
ҳудуддан фойдаланиш (ҳуқуқи) учун ижара тўлови бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботидаги нарх;
ҳудудни ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатдан тозалаш харажатлари;
ҳудудни хавфсизлиги таъминлаш ва қўриқлаш харажатлари.
Бунда, мазкур нарх бир календар йили учун амал қилади.
5. Гастрономик ва туризм кўчалардаги туташ ҳудудлар ва умумий фойдаланишдаги ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини жойлаштириш ҳамда мавсумий тадбирлар ташкил этилиши муносабати билан мазкур кўчаларда кўчма қурилмаларни (бир марталик) жойлаштиришдан тушган тушум «Мирзо Улуғбек Бусинесс Ситй» тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси» ДУК (кейинги ўринларда – Дирекция)нинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
6. Гастрономик ва туризм кўчалардаги ҳудудлардан самарали фойдаланишга оид ишларни ташкил этиш, ободонлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда хавфсизлигини таъминлашда Дирекция билан ҳамкорликда фаолият юритиш бўйича туман ҳокимларига шахсий масъулият юклансин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (Г.Касимова)га мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.ташкент.уз расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Тахиров ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хайдаров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси КАЛАНОВ РУСТАМ АБДУХАКИМОВИЧ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 октябрь,
VII-16-172-14-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.