ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун туманда сув олиш миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрдаги 147-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 29 сентябрдаги 01/06-1125-сонли хатини эътиборга олиб «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори И.Ибрагимовнинг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлари бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш (шўр ювиш) даврида сув манбаларидан олинадиган сув миқдорлари тўғрисидаги маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлари бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш (шўр ювиш) даврида сув манбаларидан олинадиган сув миқдори (лимит) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Х.Жуманиязов), туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (И.Ибрагимов)га:
беш кун муддатда сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказиш;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (И.Ибрагимов), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг ўринбосари (З.Мадрахимов) билан биргаликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси З.Довлатов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЖИМАЛЯЗОВ АКМАЛ ОРТИҚОВИЧ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2025 йил 22 октябрь,
VII-14-103-12-218-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.