21.10.2025 йилдаги 396-10-212-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманидаги умумий ўрта таълим мактабларига микроучасткаларни бириктириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 27 январдаги 1-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисобини олиб бориш тўғрисида йўриқнома» талабларидан келиб чиқиб, туман ҳудудида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни ҳисобга олиш, уларни мактаб таълими жараёнига тўлиқ жалб этиш, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги 140-сон, 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорлари асосида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг таклифини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори 1-иловаси билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-боб, 51-бандига асосан, умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган, аҳоли яшайдиган ҳудудлар - микроучасткалар иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Б.Раҳимова)га: Мактабларга бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни маҳалла фаоллари билан биргаликда ҳисобини ўрнатилган тартибда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблар микроучасткаларида яшовчи мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларни умумий ўрта таълимга тўлиқ жалб этиш, ўқувчилар давомати ва уларнинг мактабдан чиқиб кетиш ҳолатларини қатъий назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2022 йил 5 октябрдаги 413-10-0-Қ/22-сон, 2024 йил 30 майдаги 170-10-212-Қ/24-сон, 2025 йил 17 июлдаги 277-10-212-Қ/25-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Саидикаримов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
396-10-212-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.