БУХОРО ВИЛОЯТИ КОГОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
2025/2026-ўқув йили мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли қарорига мувофиқ, 1-синфга қабул қилишда ота-оналарга қулайлик яратиш учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари жорий этиш, ҳамда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш мақсадида қарор қиламан:
1. 2025/2026-ўқув йилида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Садуллоева, Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими А.Зияевларга:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланганлиги, 2025-2026- ўқув йилида болаларни умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) ёки мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали (мй.мактаб.уз) орқали амалга оширилиши ва Когон шаҳрида 2025-2026 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфга қабули бўйича давлат хизмати жорий этилиши тасдиқланганлигини инобатга олган ҳолда, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
умумий ўрта таълим мактабларига фарзандларининг ҳужжатларини топшириш учун келган ота-оналарни электрон навбатда белгиланган муддатда қабул қилинишини ташкил этиш;
янги ўқув йилига самарали тайёргарлик кўриш доирасида мактабларни малакали бошланғич синф ўқитувчилари билан тўлдириш чораларини кўриш;
қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш;
мазкур қарор тасдиқланган кундан эътиборан барча умумтаълим муассасаларига етказиш ва ижросини таъминлаш топширилсин.
3. Когон шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаблари директорларига:
бириктирилган ҳудудларда маҳаллалар билан ҳамкорликда 0-7 ёшдаги болаларнинг сонини аниқлаш ишларини доимий назоратга олиш;
2025/2026-ўқув йилида 1-синфга фақатгина 2018 йил 1 январдан кейин ва 31 декабрга қадар туғилган болаларни қабул қилиш;
2025/2026-ўқув йилида 1-синфга ўқишга қабул қилинган болалар сони қабул режасига нисбатан ошиб кетган ҳамда ўқитишга моддий-техник имконияти етмайдиган мактаблардан яшаш жойи бўйича ҳудуди бириктирилган мактабларга қабул қилиш (ўтказиш) орқали таълим сифатини яхшилаш чораларини кўриш;
мазкур қарор мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан мактаб ёшидаги болалари мавжуд бўлган ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш;
бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун умумтаълим муассасалари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилансин;
Умумий ўрта таълим мактабига ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота- оналари умумтаълим муассасаси низоми, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминласин.
4. Когон шаҳар ҳокимининг 2023 йил 27 июндаги 123-2-208-Қ/23-сонли «2023/2024- ўқув йили мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш тўғрисида» ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Садуллоева зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими ТЎРАБОЕВ М. М
Бухоро вилояти, Когон шаҳар,
2025 йил 15 октябрь,
287-2-208-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.