15.10.2025 йилдаги VII-13-82-11-166-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил III-чоракда шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Қорақолпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги КҚ-5-V-сонли қарорига мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил III-чорак якуни буйича шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш бўйича Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланишда фақатгина (фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари асосида йўналтирилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил III-чорак якуни бўйича шаклланган қўшимча маблағидан иловага мувофиқ ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор асосида маблағ ажратилаётган бюджет ташкилотлари, бюджет буюртмачилари ва бюджет маблағи олувчилар раҳбарлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишини ҳамда молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни ҳамда маблағларни ишлатиш якуни билан тегишли ҳисоботларни шаҳар иқтисодиёт ва молия ҳамда Ғазначилик хизмати бўлимларига тақдим этилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими (М.Сангинов)га ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш, шаҳар Ғазначилик хизмати бўлими (О.Солиэв)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Кенгаш қарори бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Хамедов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УСМОНОВ МАРУФ АЗАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-82-11-166-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.