ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Бағдод тумани ҳокимининг 2024 йил 6 майдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида, тумандаги ҳар бир давлат умумтаълим муассасаларига микроҳудуд бириктириш тўғрисида»ги 84-11-152- Қ/24-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 5-боб, 39-бандида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида давлат умумтаълим муассасаларига микроҳудуд бириктириш белгиланган. Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 28 майдаги Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 63-умумий ўрта таълим мактаби микроҳудудларини қайта кўриб чиқиш ва 2025-2026 ўқув йилида ташкил этилаётган 63-умумий ўрта таълим мактабига микроҳудуд бириктирилиш тўғрисидаги 313-сон сўров хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211 -моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Фарғона вилояти Бағдод тумани «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғини Янги ҳаёт кўчасида жойлашган Бағдод Педагогика коллежи ўрнида 63-умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилганлиги ва бу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мактаб ёшидаги ўқувчилар қўшни Қўштегирмон-1 маҳалла фуқаролар йиғинидаги 40-умумий ўрта таълим мактабига қатнаб ўқиётганлигини инобатга олиб, Бағдод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 28 майдаги Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 63-умумий ўрта таълим мактаби микроҳудудларини қайта кўриб чиқиш ва 2025-2026 ўқув йилида ташкил этилаётган 63-умумий ўрта таълим мактабига микроҳудуд бириктирилиш тўғрисидаги 313-сон сўров хати маъқуллансин.
2. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир давлат умумтаълим муассасаларига микроҳудуд бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бағдод тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (О.Хатамов):
- мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Миртазақулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ғ. СОЛИЕВ
Фарғона вилояти, Бағдод тумани,
2025 йил 14 октябрь,
307-11-152-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.