ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2736-III/ҚҚ-592-III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2736-III/ҚҚ-592-III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш мақсадида халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2736-III/ҚҚ-592-III-сон Қўшма қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) 1-иловага, халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши ҳузурида Тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шароитдан келиб чиқиб, ош бериш маросимининг вақти ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари соат 06:00 дан 08:00 гача, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 06:00 дан 14:00 гача этиб белгилансин.
4. Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Эргашев), шаҳар маданият бўлими:
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.
5. Шаҳар ИИБ бошлиғи (А.Парпиев):
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.
6. Шаҳар бош имом хатиби (А.Исақов):
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.
7. Шаҳар ИИБ бошлиғи (А.Парпиев), шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Эргашев) ва Махалллар уюшмаси шаҳар бўлинмаси (З.Джўраев) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати (У.Норбоев):
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг ёритиб бориш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш тавсия этилсин.
Мазкур қарор www.regulation.gov.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида муҳокамадан ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин, қарор матни шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
9. Комиссия тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни халқ депутатлари шаҳар Кенгашига киритиб борсин.
10. Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан йил якунлари бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот киритиб борсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
12. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Кенгаш раиси УСМОНОВ МАРУФ АЗАМОВИЧ
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,
2025 йил 14 октябрь,
VII-10-80-11-166-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.