ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» МФЙда 120 ўринли 29-сонли ДМТТ ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таʻлим тўғрисида»ги Қонунига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-404-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги 04-22-951-сонли, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 сентябрдаги 01-653-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-404-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги 04-22-951-сонли, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 сентябрдаги 01-653-сонли хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» МФЙ ҳудудидаги 120 ўринли ДМТТ 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти этиб ташкил этилсин.
3. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (Д.Садриддинова)га:
янги ташкил этилаётган 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
янги ташкил этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича белгиланган тартибда Жиззах вилояти Давлат кадастрлари палатаси туман филиалига мурожаат қилиш вазифаси юклатилсин;
29-сонли ДМТТни юридик шахс сифатида ташкил этиш (гувоҳнома олиш) ва белгиланган тартибда солиқ идорасидан рўйхатдан ўтказиш (ИНН) ҳамда ҳудудий молия органлари томонидан «УзАСБО» дастурий мажмуасида тегишли ҳисоб рақамларни очиш;
29-сонли ДМТТ Уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш;
29-сонли ДМТТ муҳри ва тўртбурчак тамғаси (штампи)ни тайёрлаш;
29-сонли ДМТТга қабул қилинган тарбияланувчиларни «ббит.уз» дастури орқали қабул қилиш ҳаракатини амалга ошириш;
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (И.Назаров)га янги ташкил этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотига белгиланган тартибда штатлар жадвали ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш ҳамда тегишли маблағлар ажратиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман ғазначилик бўлими (Ш.Абдумўминов)га янги ташкил этилаётган 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига тегишли ҳисоб рақамини очиш вазифаси топширилсин.
6. Туман солиқ инспекцияси (М.Турсунмуратов) янги ташкил этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотини тегишли тартибда давлат солиқ инспекцияси рўйхатидан ўтказсин.
7. Туман статистика бўлими (Э.Сафаров) янги ташкил этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотини давлат реэстрига киритсин.
8. Туман ички ишлар бўлими (Ж.Хожанов) янги ташкил этилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотига юмалоқ муҳр ва тўртбурчак тамғасини тайёрлаши учун рухсат берсин.
9. Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Донабоев)га, туман санитария ва эпидемиологик осойишталик назорати маркази (Қ.Сунатов)га:
янги ташкил этилган 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходими билан таъминлаш, зарурий тиббиёт ускуналар, дори-дармон воситалари билан таъминлаш, унга қабул қилинаётган ходимларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш вазифаси топширилсин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Мелибоев зиммасига юклатилсин.
Шароф Рашидов тумани ҳокими А. АШУРОВ
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2025 йил 13 октябрь,
243-3-46-Q/25-сон