10.10.2025 йилдаги VII-16-166-4-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ тумани «Айғиркўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг бир қисмида янгидан маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқарамасининг 2025 йил 3 июлдаги 01/161-сонли хати ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 2 июлдаги 3-сонли баёни ва хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 2 июлдаги 3-сонли баёни ва хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Яккабоғ тумани «Айғиркўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг бир қисмида янгидан маҳалла фуқаролар йиғини тузилишига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эгамов, Яккабоғ тумани ҳокимлиги (А.Ғиёсов), «Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси» Қашқадарё вилояти бошқармаси (Ғ.Ҳамраев) ҳамда тегишли давлат органларига янгидан тузилаётган маҳалла фуқаролар йиғинининг чегараларини белгилаш, унга ном бериш, давлат рўйхатидан ўтказиш, электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят иИчки ишлар бошқармаси (А.Исмоилов) янгидан тузилаётган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Равшанов, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Халилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХУШМУРОДОВА ИСМИГУЛ БЕРДИМУРОДОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-166-4-0-K/25-сон