СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТЕРМИЗ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Термиз туманидаги давлат умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 27, 47-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 39, 41-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентининг 3, 4, 8-бандларига асосан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 октябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01/1901-сонли хати малумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинларидаги ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш ҳақидаги рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Тогаевга, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (И.Кенжаев)га ва тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг зиммаларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга 7 ёшга тўладиган йилда тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур э-қарор.гов.уз 379-8-117-Қ/22 чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумий ўрта таълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш» бўлими (Р.Алиханов)га ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор «Жануб қуёши» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Тогаев ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими И.Кенжаев зиммаларига юклатилсин.
Термиз тумани ҳокими Ш. Х. НАЗАРОВ
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани,
2025 йил 10 октябрь,
223-8-117-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.