09.10.2025 йилдаги 269-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173-сон фармони ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 27 сентябрдаги 465-4-0-Қ/25-сонли қарори ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173-сон фармони ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 27 сентябрдаги 465-4-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «Мақсадлар» қисмининг 1-бандига кўра, қуйидагилар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш учун 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. 26 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, чорва моллари ва паррандалар сонини аниқлаш орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағлари самарали сарфланишини, соҳадаги хизматлар ҳажмини аниқлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўпламини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг ўсиш тенденцияларини ҳудудлар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилган ҳолда ижтимоий соҳа объектларини кенгайтиришга йўналтирилаётган йиллик 25,2 триллион сўм маблағнинг манзилли сарфланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) республиканинг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлиги ва маҳаллалар кесимида аҳолининг турли тавсифлари тўғрисида ягона статистик услубиёт асосида республика даражасида таққослаш мумкин бўлган маълумотларни шакллантириш орқали мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро рейтингларда ўрнини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Рўйхатга олишни ташкил этиш» қисмининг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш (кейинги ўринларда – Рўйхатга олиш тадбири) 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилиши инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Косон туманида 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда туман статистика бўлими комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш тадбири доирасида вилоят бошқарма, идора ва тижорат банклари раҳбариятининг туманга бириктириш жадвали 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва муассасаларида аҳолининг айрим тоифалари бўйича маълумотлар тавсифи 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича туман комиссиясининг чора-тадбирлар режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва муассасаларида фаолият кўрсатувчи ходимларнинг белгиланган графикга асосан интернет орқали рўйхатдан ўтиши 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Назаров), туман ҳокими ўринбосарлари (Т.Маматқулов, Ш.Жўраев, А.Ашурова), туман статистика бўлими (Х.Асадиллоев), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Юсупов), туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи (Ш.Авазов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Косон туман бўлими бошлиғи (У.Очилов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги туман бўлими бошлиғи (О.Жабборов), Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи (Ш.Файзуллаев) билан биргаликда рўйхатга олиш тадбирига «маҳалла еттилиги» тизимида ишловчи ходимларни 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб қилиш чорасини кўрсин ҳамда «маҳалла еттилиги» тизимида ишловчи ходимлар планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбирининг ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Т.Маматқулов), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Ш.Дониёров) билан биргаликда фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ва асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланаётган корхона ва ташкилотларнинг Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рўйхатга олиш тадбири доирасида вилоятдан туманга бириктирилган вакил туманда 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича туман комиссияси билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д. туманда рўйхатга олиш штабларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э. ҳар бир маҳаллада «маҳалла еттилиги» тизимида ишловчи ходимлар томонидан рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туманни рўйхатга олиш ва ҳисоб участкаларига бўлиниши бўйича ишлаб чиқилган ташкилий режа асосида рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун зарур бўладиган бинолар ёки хоналар ажратиш, шунингдек, уларни тегишли моддий-техника базаси ва транспорт воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аҳолининг айрим тоифалари рўйхатга олинишини тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Назаров) туман ҳокими ўринбосарлари (Т.Маматқулов, Ш.Жўраев, А.Ашурова) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. 2025 йил 5 октябрга қадар туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий комиссия таркибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. 2025 йил 10 октябрга қадар ҳудудий комиссиянинг чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2025 йил 20 октябрга қадар туманда рўйхатга олиш штаби фаолиятини ташкил этсин ҳамда рўйхатга олиш тадбирида иштирок этадиган асосий ва заҳира ходимлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил 25 октябрга қадар рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга жалб этиладиган ходимларни ўқитиш учун мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бино ёки хоналарни ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2025 йил 10 ноябрга қадар туманни рўйхатга олиш ва ҳисоб участкаларига бўлган ҳолда ташкилий режаларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. доимий равишда рўйхатга олиш тадбирининг аҳоли ўртасида кенг ёритилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. рўйхатга олиш тадбирининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминласин ҳамда бунинг учун амалга оширилаётган ишлар бўйича кунлик назоратни ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Д.Набиев), туман статистика бўлими бошлиғи (Х.Асадиллоев), «Косон» газетаси (О.Омонов), Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д. 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 15 январга қадар рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э. доимий равишда матбуот анжумани ва брифинглар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) доимий равишда рўйхатга олишнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг оммасига етказиш чоралари кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил октябрь – 2026 йил январь ойларида маҳаллий ОАВ да махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2025 йил октябрь – 2026 йил январь ойларида ОАВ ва веб сайтларда туркум мақолалар, кўрсатувлар, эшиттиришлар бериб борилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) СМС-хабарнома юборишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Назаров), туман ҳокими ўринбосарлари Т.Маматқулов, Ш.Жўраев, А.Ашурова) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269-4-60-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.