ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Вилоятда маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сонли қарори, 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони, 2024 йил 26 сентябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-149-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2023 йил 24 июндаги 51-сонли баёни 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 5 августдаги 4/04-7201-сонли, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 21 майдаги 04/17/38-384-сонли, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 24 июндаги 445-сонли мурожаати қаноатлантирилсин ҳамда ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари (хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда амалга ошириладиган алоҳида хизматлар учун тўловлар бундан мустасно) нархларни (тарифларни) тартибга солиш органлари хулосалари олинганлиги инобатга олинсин ва ушбу қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамадан ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жисмоний шахслар учун 5 552 (беш минг беш юз эллик икки) (ҚҚС сиз) сўм, юридик ташкилотларга 1 м3 учун 95 171 (тўқсон беш минг бир юз етмиш бир) (ҚҚС сиз) сўм ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетилганлиги бўйича 1 тонна учун 55 666 (эллик беш минг олти юз олтмиш олти) (ҚҚС сиз) сўм мажбурий тўловларнинг чекланган тарифлари тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор ижросинин таъминлашда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси С.Маматовга:
маиший чиқинди хизматлари тарифлари кўриб чиқилганлиги ва натижаси юзасидан Агентликка ахборот тақдим қилиш зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарорни назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси А.Бобобеков зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор билан белгиланган мажбурий тўловлар юридик ташкилотлар учун 3 (уч) ойдан кейин, жисмоний шахслар учун қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АХМЕДЖАНОВА ПОКИЗА ШАВКАТОВНА
Сирдарё вилояти,
2025 йил 9 октябрь,
VII-21-174-9-0-K/25-сон