ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Вилоят ҳокимининг 2025 йил 22 февралдаги «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 55-7-0-Қ/25-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2025 йил 20 августдаги (217-сон) мурожаати, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 20 августдаги (02/02-32/428-сон), вилоя солиқ бошқармасининг 2025 йил 24 сентябрдаги (20-145627-сон) хулосалари ҳамда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ш.Бурановнинг 2025 йил 29 августдаги (488/01-30-сон) билдиргисига асосланиб, қарор қиламан:
1. Вилоят ҳокимининг 2025 йил 22 февралдаги «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 55-7-0-Қ/25-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби (М.Ихтияров), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДМ (Н.Норбеков) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Буранов зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вилоят ҳокими в. б. А. БОБОЕВ
Самарқанд вилояти,
2025 йил 8 октябрь,
341-7-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.