ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚУВА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қува тумани марказида жойлашган кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4-, 16-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги 900-сонли Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан, туман ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг 2025 йил 17 сентябрь кунги 55/34-8-1238-сон ҳамда 55/34-8-1239-сон алоқа хатларини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Қува туман ички ишлар бўлимининг 2025 йил 17 сентябрь кунги 55/34-8-1238-сон ҳамда 55/34-8-1239-сон алоқа хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қува тумани марказида жойлашган кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилиши лозим бўлган йўл белгилари ва манзили 1-иловага асосан тасдиқлансин ҳамда мазкур йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.
3. Қува тумани Ички ишлар бўлими (Ф.Усаров), туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Ф.Хамраев) ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори (Р.Хайдаров)лар ҳамкорликда Қува тумани марказида жойлашган кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Р.Ўринбоев) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига ҳамда бошқа ОАВларда кенг ёритиши тавсий этилсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Акбаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Х. УМАРОВ
Фарғона вилояти, Қува тумани,
2025 йил 7 октябрь,
256-11-156-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.