ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 9 сентябрдаги 445-4-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-тамойилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 559-сонли қарори ҳақида»ги 445-4-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 9 сентябрдаги 445-4-0-Қ/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорининг:
1-бандига кўра белгиланганлиги юзасидан:
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришда ушбу саноат ва тадбиркорлик зоналари дирекциялари буюртмачи ҳисобланиши;
олис ва чўл ҳудудларда ташкил этиладиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорларига асосан тасдиқланиши ва улар томонидан заруратга кўра тасдиқланган рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилиши;
2025 йил 5 сентябрдан бошлаб, мазкур банднинг учинчи хатбошисида тасдиқланиши назарда тутилган рўйхатларга мувофиқ, олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари «1 сўм» харид қийматида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши;
«Ерелектрон» автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида «олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари» бўлими яратилиши;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган электрон ахборот тизими «E-auksion» электрон савдо платформасига уч ой муддатда интеграция қилиниши инобатга олинсин ва ижрога қаратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3.Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ҳ.Назаров, туман ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари Ж.Дўстмурадов, Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси туман бўлими бошлиғи У.Хайитов биргаликда уч ой муддатда махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамда ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган ер участкаларига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.
4. Тадбиркорлик субъектининг қурилиш ишларини бошлаши, кредит маблағларининг ажратилиши, инфратузилма тармоқларига уланиши ва лойиҳани фойдаланишга топшириш жараёнида юзага келадиган масалалари электрон платформага киритилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда бартараф этилмаган тақдирда муаммоли масалалар тоифасига ўтказиб, муҳокама қилиб бориш чорасини кўрсин;
белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларини суд тартибида туман ҳокимлиги тасарруфига қайтариш учун ҳужжатлар йиғма жилдини судга тақдим қилиш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетнинг ортиқча бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.
5.Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ҳ.Назаров туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ш.Авазов билан биргаликда тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини доимий мониторинг қилиб, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан ҳар чоракда туман ҳокимига ахборот киритиб борсин.
6. Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари М.Джўраев туман ҳокимининг инвестеция бўйича ўринбосари Ж.Дўстмурадов, Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси туман бўлими бошлиғи У.Хайитов билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ерлар тоифасига ўзгартирилган ер участкаларини белгиланган тартибда реализация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни туман ҳокимига киритсин.
7.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
2025 йил 2 октябрь,
265-4-60-Q/25-сон