ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕНОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Денов туманидаги Гулистон-13, Гулистон, Чашмасор, Истиқлол юлдузи ва Пахтакураш маҳалла фуқаролар йиғинлари номларини қайта номлаш ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 18 мартдаги 60/13-05-сонли қарорининг 1-иловасининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 12 августдаги 01-05/106-сонли йиғилиш баёни ҳамда «Географик объектни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 2025 йил 29 августдаги 05-19-14804-сонли Республика Кадастр агентлигининг давлат экспертиза хулосасига асосан туман ҳокими маслаҳатчиси Ф.Менгбоевнинг маърузасини кўриб чиқиб, депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман комиссиясининг 2025 йил 12 августдаги 01-05/106-сонли йиғилиш баёни ҳамда «Географик объектни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 2025 йил 29 августдаги 05-19-14804-сонли Республика Кадастр агентлигининг давлат экспертиза хулосаси ва туман ҳокими маслаҳатчиси Ф.Менгбоевнинг маърузаси маъқуллансин.
2. Денов туманидаги Гулистон-13, Гулистон, Чашмасор, Истиқлол юлдузи ва Пахтакураш маҳалла фуқаролар йиғинлари номларини қайта номланган янги номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон маҳаллалар Уюшмаси Денов тумани бўлими (И.Иркабоев), туман статистика бўлими (У.Алиқулов), туман қурилиш бўлими (М.Сўфиев), Денов тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи (И.Исмоилов) ва давлат хизматлари маркази (О.Холмирзаев) биргаликда Гулистон-13, Гулистон, Чашмасор, Истиқлол юлдузи ва Пахтакураш маҳалла фуқаролар йиғинининг янги номини рўйхатдан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман кадастрлар палатаси бўлими (И.Раджабов) тумандаги қайта номланган маҳаллалар номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
5. Тумандаги қайта номланган 5 та маҳалла фуқаролар йиғини номини Кенгаш қарори асосида Республика Кадастр агентлигининг давлат реестри электрон базасига киритиш мақсадида вилоят ҳудудий комиссиясига тақдим этилсин.
6. Ўзбекистон маҳаллалар Уюшмаси Денов тумани бўлими (И.Иркабоев) ҳамда номлари ўзгарган 5 та мфй раисларига:
Янги номланган 5 та маҳалла номини тумандаги ташкилот ва корхоналарга ҳамда маҳалла аҳолисига етказиб, янги номдан фойдаланиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширсин.
7. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 18 мартдаги 60/13-05-сонли қарори 1-иловаси 9-бандининг 1 ва 2 устунлардаги «Хўжахалқи» сўзлари «Зиёкор» сўзлари билан алмаштирилсин;
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 18 мартдаги 60/13-05-сонли қарори билан «Зиёкор» маҳалласининг номи «Хўжахалқи» номига ўзгартирилганлиги инобатга олинсин.
8. Ушбу қарор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ф.Тўраева) туман ҳокимлигининг ижтимоий сайтида ва «Чағониён» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Ҳидирова) зиммасига юклансин.
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси АБРОРОВ ИЛХОМ ИБРАХИМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Денов тумани,
2025 йил 30 сентябрь,
VII-12-88-8-111-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.