ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МУБОРАК ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимлиги (Н.Абдиназаров), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири (У.Даминов)га тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш топширилсин.
3. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул этиб белгилансин.
4. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (И.Махмудов) мазкур қарорни туман ҳокимликнинг муборакт.уз расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан Муборак туман ҳокимининг 2024 йил 19 июнь кунидаги «Муборак туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида»ги № 226-4-64-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдиназаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими МУРОДОВ Г. Н
Қашқадарё вилояти, Муборак тумани,
2025 йил 30 сентябрь,
332-4-64-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.