30.09.2025 йилдаги 407-9-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 80 гектар ер участкаси ажратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-93-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги «Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 543-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 580-Ф-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5, 20-моддаларига ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 03-161-сонли мурожаати қаноатлантирилсин ҳамда вилоятдаги тегишли ташкилот ва корхоналарнинг ижобий хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонасига Мирзаобод тумани Й.Охунбобоев 3-участка ҳудудидан туман ҳокимлиги тасарруфидаги 159 (6,5 гектар), 176 (8,3 гектар), 178 (2,2 гектар), 182 (20,6 гектар), 166қ (28,9 гектар), 177қ (1,0 гектар), 179 (4,7 гектар), 180қ (6,6 гектар), 181қ (1,2 гектар) контурларидан жами 80 гектар, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонаси (И.Каримов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Р.Нишонов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (Д.Рузиматов), «ЎзГАШЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали (К.Қураматов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори 31-банди талаблари асосида Мирзаобод тумани Й.Охунбобоев 3-участка ҳудудидаги доимий фойдаланишга ажратилган 80 гектар ер участкасини чегараларини жойида (натурада) белгиланишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси (Р.Нишонов) ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда вилоят ер ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси (Ш.Рузиқулов) ажратилган ер участкасидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК (А.Буранов) бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбектелеком» АК Жануби-Ғарбий филиали (Х.Равшанов), Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси (А.Юсупов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё филиали (Й.Дехканов), «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали (И.Худойназаров), «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали (Ж.Хидиров), «Сирдарё сув таъминоти» АЖ (Ш.Акромов) билан биргаликда тасдиқланган бош режага асосан муҳандислик коммуникация ва йўл транспорт инфратузилмаси билан кафолатли уланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонаси (И.Каримов) мазкур ер участкаларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини ҳисобга олган ҳолда ижара ҳуқуқи асосида «Э-АУКЦИОН.УЗ» электрон савдо майдончаси орқали сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижроси учун масъул ташкилотлар ва бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Худжамов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокими в. б Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407-9-0-Q/25-сон