27.09.2025 йилдаги VII-9-74-1-27-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаобод туманидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузулиши тўғрисидаги қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 299-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика аэрогеодезия маркази Хоразм ҳудудлараро бўлинмаси томонидан «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Хўжаобод туманидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 18 августдаги йиғилишининг №1-сонли баёни ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси Хўжаобод тумани филиали раҳбари А.Абдупаттаевнинг 2025 йил 19 августдаги «Хўжаобод туманидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижалари ва ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилган чегара ҳужжатлари хусусида» ги 01-01-885-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 299-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика аэрогеодезия Марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Хўжаобод туманида бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 18 августдаги йиғилишининг № 1-сонли баёни тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш (ёки тақсимоти) тўғрисидаги маълумот 1-иловага, схематик харитаси 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидан сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мирзаолимов ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БОЗОРБОЕВ ЖАМШИД РАФИҚЖОН ЎҒЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-9-74-1-27-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.