ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Навоийуран» давлат корхонасининг ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш хизмати тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, «Навоийуран» давлат корхонаси (кейинги ўринларда – Корхона деб юритилади)нинг 2025 йил 27 июндаги 04-02/01/3265-сонли, 3 июлдаги 04-02/01/3383-сонли хатлари, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ғ. Бобоқуловнинг 2025 йил 19 июндаги «Навоийуран» ДКнинг ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш хизмати нарх(тариф) ҳисоб-китоблари тўғрисида»ги 01-12/20-17-32/501-сонли хулосаси ҳамда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 162 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, қарор қилади:
1. «Навоийуран» давлат корхонаси бош директорининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари в.б А. Адизовнинг корхона томонидан Конимех тумани Зафаробод қўрғонидаги улгуржи ташкилотларга тоза ичимлик сувини етказиб бериш хизматлари кўрсатилиши бўйича берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Корхонанинг Конимех тумани Зафаробод қўрғони бўйича улгуржи ташкилотларга ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича таклиф нарх (тариф)лари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари (Э. Камолов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АЛИЕВ ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ
Навоий вилояти,
2025 йил 24 сентябрь,
VII-17-109-5-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.