ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 9 июнь кунидаги 01-01/168-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Ахмедов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (Ш. Шокиров), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2024 йил 20 февралдаги 82-11-161-Қ/24-сон, 2025 йил 26 июнь кунидаги 218-11-161-Қ/25-сон ҳамда 2025 йил 30 июндаги 219-11-161-Қ/25-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д. Джабборов) ва «Яйпан овози» газетаси таҳририяти (И. Махкамов) мазкур қарорни расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради;
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Ахмедов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Р. БЕГМАТОВ
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,
2025 йил 31 июль,
266-11-161-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.