ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан Қоровулбозор тумани Нефтчилар шаҳарчасидаги аҳоли ҳамда тумандаги юридик ва бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074-сонли Фармонига мувофиқ, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун тарифларни тартибга солиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун тарифлар юзасидан тақдимот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун янги тарифлар бўйича хулосаси инобатга олинсин.
3. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун янги тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 2 августдаги VI-82-63-2-0-К/23-сонли ҳамда 2023 йил 25 сентябрдаги VI-83-77-2-0-К/23-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор билан тасдиқланган ичимлик суви таъминоти бўйича хизматлар учун янги тарифлар оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга кириши белгилансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АШУРОВ ЖАМОЛ РАЖАББОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Бухоро ш.,
2025 йил 22 сентябрь,
VII-17-91-2-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.