22.09.2025 йилдаги VII-10-76-8-118-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақидаги ПФ-81-сонли фармонининг ижроси юзасидан туманнинг 2030 йилгача мўлжалланган экологик «мастер-режа»сини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли фармони асосида 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланишнинг тоза сув ва санитария, иқлим ўзгариши оқибатлари билан курашиш, барқарор шаҳарлар ва аҳоли пунктлари, экотизимни сақлаш каби мақсадларига эришиш учун Республиканинг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни экологик баҳолаш тизими жорий қилиниб туман ва шаҳарлар ҳокимликлари 2025 йил 1 августга қадар ҳар бир ҳудуднинг 2030 йилгача мўлжалланган экологик «мастер-режа»сини маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиши ҳамда тегишлича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тасдиқлатилиши ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб ҳудудлар раҳбарлари экологик «мастер-режа» ижроси ва унинг натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари ҳақидаги ПФ-81-сонли фармони асосида туманда 2030 йилгача мўлжалланган экологик «мастер-режа»сини ишлаб чиқиб Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилиб, халқ депутатлари туман Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясида туман ҳокимининг ўринбосари Н.Ходжагелдиевнингахбороти муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига, халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақидаги ПФ-81 сонли фармони маълумот учун қабул қилинсин ва ижрога қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Узун тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан ишлаб чиқилган туманни 2030 йилгача мўлжалланган экологик «мастер-режа»си 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Узун тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари(Н.Ходжагелдиев), туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими (Қ.Ибрагимов)ларга экологик «мастер-режа» амалдаги қонунларга мувофиқ тўғри ишлаб чиқилганлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилансин ҳамда ижроси ва унинг натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида атроф-муҳитни ҳимоялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган ҳаракатини ташкил этсин,ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, тадбирларга кенг жамоатчилик ва эко фаолларни жалб этишга масъуллиги белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси сифатида тарбиялаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан биргаликда туманда «Ёш экологлар» ҳаракати доирасида туман даражасида атроф-муҳит муаммолари юзасидан «Табиатга меҳр» инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танловини ўтказиш тавсия қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туманда табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналарга бағишлаб тадбирларни ташкил этиш ва унда «Ёш экологлар» ҳаракати фаоллари рағбатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ў.Мигбоева), «Боботоғ тонги» газетаси таҳририятига экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокими ўринбосари (Н.Ходжагелдиев) ҳамда ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Тошбоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БОЗОРОВ ХАБИБУЛЛА ШЕРДОНАҚУЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Узун тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-76-8-118-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.