СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон туманида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини давлат ер кадастрида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиниш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-172-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6- ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Давлат Кадастрлари палатаси Гулистон туман филиалининг 2025 йил 20-сентябрдаги 276-сонли туман ҳокими номига қилган мурожаати қаноатлантирилсин.
2. Иловада кўрсатилган ердан фойдаланувчилар билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганлиги натижасида фойдаланиб келинган жами 36,8 гектар ер майдонлари бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинсин.
3. Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари С.Ўтбосаров ердан фойдаланувчилар билан ер ижара шартномалари бекор қилинганлиги натижасида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Гулистон туман бўлимига юборсин.
4. Давлат кадастрлари палатаси Гулистон туман бўлими (Х.Кенжаев) туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳисобга олинсин ва улар тўғрисидаги маълумотлар «Э-ижара» ахборот тизимига юборилсин.
5. Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари С.Ўтбосаров вилоят «Сирвильерлойиҳа» бўлими билан биргаликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ўрнатилган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
6. Туман ҳудудларида бўш турган ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига, ер бериш тартибини бузган ҳолда ажратилишига, бошқа шахслар томонидан ердан хўжасизларча фойдаланилишига ёки унинг яроқсиз ҳолга туширилишига йўл қўйилмасин.
7. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (С.Эркинов) бўш турган ер участкаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги ушбу қарор расмий саҳифаларда эълон қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Ўтбосаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими в. б. О. ЖУРАЕВ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 22 сентябрь,
215-9-124-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.