ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қўштепа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-бандига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Қўштепа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимлиги (А.Юсупов), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Ш.Нуриддинов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
4. Мазкур қарор «Истиқбол йўли» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 28 май кунги 146-11-157-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (А.Юсупов) зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. АБДУЛЛАЕВ
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани,
2025 йил 18 сентябрь,
247-11-157-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.