ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕҲҚОНОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг 2024 йил 4 сентябрдаги VI-66-96-4-57-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмасининг 2025 йил 23 апрелдаги 01-81-сонли хати ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлигининг 2025 йил 8 майда ўтказилган Б-01-05/56-сонли йиғилиш баёнига асосан Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг 2024 йил 4 сентябрдаги VI-66-96-4-57-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмасининг 2025 йил 23 апрелдаги 01-81-сонли хати ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлигининг 2025 йил 8 майда ўтказилган Б-01-05/56-сонли йиғилиш баёнига асосан Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг 2024 йил 4 сентябрдаги VI-66-96-4-57-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Деҳқонобод туманининг чегараси тавсифи 1-иловага ҳамда Деҳқонобод тумани маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ишлари картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг 2024 йил 4 сентябрдаги VI-66-96-4-57-К/24-сонли қарорининг 1-2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.
5. Ушбу қарор қабул қилган кундан кучга киради.
Сессия раиси ХЎЖАМҚУЛОВ ҒУЛОМ АБДУЛЛАЕВИЧ
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани,
2025 йил 18 сентябрь,
VII-13-112-4-57-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.