СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРЗАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мирзаобод тумани 23-сонли бошланғич таълим мактабига 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби мақомини бериш тўғрисида
Мирзаобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 26 август кунидаги 01-01/10-235-сонли хатини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
л. Мирзаобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 26 август кунидаги 01-01/10-235-сонли хати қанотлантирилсин.
2. Мирзаобод тумани 23-сонли бошланғич таълим мактабига юқори синфлар учун 140 ўринли қўшимча бино қурилгани инобатга олинсин.
3. Мирзаобод тумани 23-сонли бошланғич таълим мактабига Мирзаобод тумани 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби мақоми берилсин.
4. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Д.Таниқулова), туман ҳокимининг ўринбосари С.Кенжаевга:
қайта ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабининг микроучасткаларини белгилаш, малакали ва тажрибали педагог кадрларни жалб этиш ҳамда ўқув жараёнларини давлат таълим стандартлари асосида ташкил этиш;
ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш ҳамда ёт ғояларга қарши иммунитетини шакллантириш;
иқтидорли ёшларни аниқлаш, саралаб олиш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;
педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш ва баҳолаш, мақоми ҳамда обрўсини мустаҳкамлаш, уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилиши, шунингдек, ижтимоий муҳофаза қилинишини ташкил этиш вазифалари топширилсин.
5. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Д.Таниқулова), Ички ишлар бўлими (А.Холматов), Давлат солиқ бўлими (Д.Тошматов), Адлия бўлими (Ҳ.Эркабоев), Иқтисодиёт ва молия бўлими (У.Бабаев), туман ҳокимининг ўринбосари (С.Кенжаев) бир ҳафта муддатда:
мақоми ўзгартирилган умумий ўрта таълим мактабининг гербли муҳр ва штамплар олинишини таъминласин;
таълим муассасаси уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
мақоми ўзгартирилган умумий ўрта таълим мактабига тегишли тартибда штат бирликларини ажратиш чораларини кўрсин;
таълим муассасасини солиқ инспекциясидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш (ИНН) ҳамда тегишли ҳисоб рақамларини очиш чораларини кўрсин.
6. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор ижроси назорати туман ҳокимининг ўринбосари С.Кенжаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. УМАРОВ
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани,
2025 йил 17 сентябрь,
256-9-125-Q/25-сон